МЖТКнинг 230-«Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддасига янги таркибдаги ҳуқуқбузарликлар киритилди (22.01.2020 йилдаги ЎРҚ-603-сон).
Ушбу модда доирасида қуйидаги ҳолатларда БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдордаги жарималар солиниши назарда тутилган:
- васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари, топиб олинган (ташлаб кетилган) бола турган муассаса маъмуриятига - топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишни таъминлашга доир чоралар кўрмаганлик учун;
- тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига - туғилишни ва ўлимни ўз вақтида қайд этишни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, худди шунингдек туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани ёхуд ўлим ҳақидаги, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани нотўғри ва (ёки) ноаниқ тўлдирганлик учун.
Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 23.01.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.