Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга субсидия қандай берилади

27.01.2020

Читать на русском языке

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3212, 17.01.2020 йил).

 

Субсидиялар Молия вазирлиги томонидан календарь йили учун Давлат бюджетидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (бундан буён матнда - Агентлик) ажратиладиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган халқаро молиявий институтлар маблағлари, шу жумладан Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Қандай мақсадлар учун субсидиялар берилади

 

1. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларига ўргатилади. Агентлик курслар, амалий машғулотлар ва семинарларни ташкил этишда кўмаклашади. Бундай харажатларнинг 50%и субсидиялар ҳисобидан қопланади.

 

2. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мониторинг юритиш учун экспортёр томонидан агроном ишга олинади (ҳар 300 гектардан 500 гектаргача бўлган экин майдони ҳисобига 1 та агроном). Агроном маошининг 50%и субсидиялар ҳисобидан молиялаштирилади, бироқ бир ой учун ажратиладиган субсидия суммаси МҲЭКМнинг 5 бараваридан ошмаслиги лозим.

 

3. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш бўйича маркетинг тадқиқотлари экспортёр томонидан мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширилади. Бунда харажатларнинг 50%и субсидиялар ҳисобидан қопланади.

 

Субсидияларни тақдим этиш шартлари ва тартиби

 

Экспортёр давлат рўйхатидан ўтган бўлиши, бизнес-режани ишлаб чиқиши ва ариза билан Агентликка мурожаат этиши лозим. Буни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда ёки ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали амалга ошириш мумкин. Зарур ҳужжатлар рўйхати ва ариза шакли низомга иловада келтирилган. Ариза қабул қилганлик учун тўлов тўланмайди.

 

Ариза ва ҳужжатлар Агентлик томонидан 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Ҳужжатлар талабларга мувофиқ келмаса ёки тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, 3 иш куни мобайнида экспортёрга қайтарилади.

 

Агентлик ариза ва ҳужжатлар кўриб чиқилганидан кейин субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида экспортёрга хабар қилади.

 

Тўлов қандай амалга оширилади

 

Агентлик томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш куни мобайнида Молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома билан мурожаат этилади. Молия вазирлиги 1 иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. Кейин субсидия Агентликнинг ҳисобварағидан 1 банк куни мобайнида экспортёрнинг банкдаги ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

 

Агентлик субсидия ажратилган экспортёрларнинг реестрини шакллантиради, шунингдек ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади. Ажратилган маблағлардан мақсад белгиланганмаган йўналишда фойдаланилган ёки тўлиқ фойдаланилмаган тақдирда, экспортёрга 10 иш куни мобайнида ажратилган маблағларни қайтариш тўғрисида талабнома юборилади.

 

Субсидия ажратилиши учун Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти масъул ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.