Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

ДСҚ: лойиҳанинг мақсади – ноқонуний пул айланмасини аниқлаш

09.04.2020

Читать на русском языке

ДСҚ банклар мижозлари ҳисобварақлари ва  жисмоний шахслар картасига бошқа жисмоний шахс картасидан ўзказмалар устидан назорат қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини шарҳлади

 

ДСҚ ва МБнинг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори лойиҳаси кенг резонансга сабаб бўлди.

 

Aксарият хорижий мамлакатларда тижорат банклари шубҳали операцияларни таҳлил қилади. Ноқонуний пул оқимлари белгилари аниқланса, бу ҳақда солиқ идораларига ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш органларига хабар беради.

 

Ўзбекистонда бундай амалиёт мавжуд эмас, бу эса яширин иқтисодиёт ривожланишининг асосий омилларидан биридир.

 

Маълумот учун. Фақатгина 2020 йил январь ойининг ўзида сотувдан тушган даромадлари камайган 185 та корхона таҳлил қилинганда, жисмоний шахсларнинг тўлов карталари орқали 6,3 млрд сўм миқдорида товар айланмаси аниқланди. Шунча вақт давомида улар 27 519 та транзакцияни амалга оширган. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш фактлари мавжуд бўлиб, ушбу сумма ҳеч қандай расмий ҳужжатларда акс эттирилмаган.

 

Шу муносабат билан мақсади тадбиркорлар солиқларни тўлашдан бош тортмасдан қонуний фаолият олиб боришини таъминлашдан иборат бўлган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжатга кўра, солиқ органлари сўров асосида МБ ва тижорат банкларидан юридик шахслар, ЯТТлар ҳисобварақлари ва жисмоний шахслар картасига бошқа жисмоний шахс картасидан пул ўтказмаларини амалга ошириш тўғрисида маълумот олади.

 

Маълумотлар инсон омили аралашувисиз солиқ тўловчиларни хавф мезонлари бўйича сегментлашда фойдаланилади. Вазифа - давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларнинг савдо айланмалари аниқлаш ҳисобланади. Маълумотлар ҳамма солиқ хизмати ходимлари учун очиқ бўлмайди – маълумотни таҳлил қилиш фақат ДСҚда автоматлаштирилган тизимда амалга оширилади.

 

Бу ҳақда қонунчилик нима дейди

 

Мижозлар - юридик ва жисмоний шахслар ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим этилиши СКнинг 134-моддасида мустаҳкамланган. Банк ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағи очилганлиги (ёпилганлиги), ҳисобварағи реквизитларининг ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ахборотни тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан 3 кун ичида солиқ органига маълум қилиши шарт.

 

«Банк сири тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасида шундай дейилган: «Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади».

 

Шу тариқа, қарор лойиҳаси қонунчиликка зид эмас.

 

Рақамлаштириш ва яширин иқтисодиёт

 

Рақамлаштиришнинг ривожланиши билан электрон тижорат кенгаймоқда. Telegram каналлари, Instagram, Facebook орқали товарлар ва хизматларни сотиш амалга оширилмоқда. Ҳақини тўлашда «сотувчи»лар аксарият ҳолларда пулни жисмоний шахслар картасига ўтказишни сўрашади.

 

Бундай «тадбиркорлар»нинг аксарияти давлат рўйхатидан ўтмаган. Уларнинг даромадлари декларация қилинмайди ва шу сабабли солиққа тортилмайди, бу яширин иқтисодиётнинг ўсишига олиб келади.

 

Жисмоний шахсларнинг пластик картасига катта миқдордаги маблағ келиб тушиши далили шубҳали бўлмаганда солиқ ундириш учун сабаб бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, ДСҚ мижозлар депозитлари, дивидендлар ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни сўрамайди.

 

Лойиҳада таклиф этилаётган тартиб қуйидагиларни таъминлайди:

  • тадбиркорлик субъекти сифатида ўз вақтида рўйхатдан ўтиш орқали электрон тижоратни қонунийлаштириш;
  • ишончли солиқ базасини яратиш;
  • солиқ хавфини тизимли бошқариш;
  • яширин иқтисодиётга барҳам бериш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш.

 

Ҳужжат даромад оладиган барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат шароитларини яратади. Солиқларни тўлаш – бу ҳар бир кишининг Конституцияда мустаҳкамланган бурчи ва ҳар қандай ҳалол солиқ тўловчи солиқ тўлашда танланган принцип йўқ, деб ҳисоблашга ҳақли. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_