Улар жорий йилнинг 1 майидан бошлаб жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 227-сон қарорида назарда тутилган.
Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 2021 йил 1 февралдан бошлаб маркаланмаган деб ҳисобланади. Шу санадан бошлаб ДСҚ ва ДБҚ янги акция маркаларисиз алкоголь ва сигаретларни аниқлайди, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилишини олдини олади ва олиб қўяди.
Қуйида маҳаллий ва импорт қилинадиган:
- алкоголь маҳсулотлари
- тамаки маҳсулотларига янги акциз маркаларининг намуналари
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2020 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.