Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги «Хавфли ишлаб чиқарш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 291-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан иккита ҳужжат тасдиқланди.
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган ҳамда идентификациядан ўтган хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИЧО) реестрда мажбурий ҳисобга олинади.
Реестр Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қуйидаги тартибда юритилади:
- ҳисобга олиш рақамини бериш билан ХИЧО тўғрисидаги зарур ахборотни маълумотлар базасига киритиш;
- ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаш ёки уни Реестрдан чиқариш орқали.
ХИЧОни реестрда ҳисобга олиш ундан фойдаланувчи ташкилотнинг аризасига асосан ҳисобга олиш схемаси бўйича амалга оширилади.
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари ишлаб чиқариш назоратини таъминлайди. У ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжат ишлаб чиқилишини ташкил этади, ушбу ҳужжат Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари билан мажбурий келишилади.
Низом билан қуйидагилар белгиланди:
- ташкилотда ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлар юкланиши мумкин бўлган шахслар доираси;
- ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- текширилиши зарур бўлган фаолият турлари ва соҳалари;
- ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби;
- ХИЧОда саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби.
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар йил якунлари бўйича, шунингдек сўровга кўра ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши тўғрисидаги ахборотни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари ва бошқа ваколатли органларга тақдим этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2020 йилдан кучга киради.
Эльмира Сиразиева.