Президентнинг 29 майдаги қарори билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва ваколатлари белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг 22 апрелдаги қарорида ушбу лавозимни жорий этиш назарда тутилган эди.
Бола ҳуқуқи бўйича вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда бажаради. Вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади:
- Олий Мажлис палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас;
- Вакилга нисбатан жиноят иши фақат бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин;
- Вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга, унинг шахсий буюмлари, транспорти, турар жойи ва хизмат хонасини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.
Омбудсман Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фаолияти мувофиқлаштириб боради. Вакил ҳар йили Олий Мажлисга боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан риоя қилиниши ҳолати ҳақида маъруза тақдим этади. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг айрим жиҳатларига эътиборни кучайтириш зарур бўлганда, Вакил Парламент ва Ҳукуматга ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўриши қаратилган махсус маърузалар тақдим этиши мумкин.
Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсманнинг минтақавий вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини мониторинг қилиш мақсадида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади. Унинг таркибига обрў-эътиборли фуқаролар, олимлар, экспертлар, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари киритилади.
Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича НҲҲ лойиҳалари мажбурий тартибда болалар омбудсмани билан келишилади. 3 ой муддат ушбу соҳада комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши, шунингдек амалдаги қонунларга барча зарур тузатишлар киритилиши лозим. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил 2020 йил 1 ноябргача соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал эти шва соҳани такомиллаштириш бўйича таклифларни киритади.
Олег Заманов.