Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб Как взыскать с работника материальный ущерб

Лифтларни таъмирлаш ва янгилашга маблағлар бюджетдан ажратилади

15.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12.06.2020 йилдаги “2021-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 376-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2021-2027 йилларда кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш дастури тасдиқланди.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қуйидагилар топширилди:

  • дастурнинг ўз вақтида амалга оширилишини мониторинг қилиш;
  • кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг замонавий услубларини жорий қилиш;
  • кўп квартирали уйларда жой мулкдорларининг қулай ва хавфсиз яшашини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
  • лифт ускуналарининг техник ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи замонавий рақамли электрон дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Молия вазирлиги билан биргаликда тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 2020 йил 1 ноябрга кадар маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди. 2021 йилдан бошлаб эса республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан дастур асосида лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш тадбирлари учун талаб қилинадиган маблағлар ажратилади.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга риоя қилиш устидан назорат амалга оширилади.

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси лифтларнинг халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ва давлат экспертизасидан ўтказилган ҳолда ўрнатилишини назорат қилади, шунингдек  янги лифтларни давлат рўйхатидан ўтказади.

 

2021-2027 йилларда жами 2 102 та кўп квартирали уйларда 84 та лифтни таъмирлаш, 3 478 та лифтни янгисига алмаштириш кўзланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

 

Лола Абдуазимова.