Бу Президентнинг 2020 йил 14 июлдаги ПҚ-4782-сон қарорида назарда тутилган.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги миқдордаги маблағлар:
- $98 млн эквивалентида - "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини қўшимча молиялаштириш учун. Маблағлар "Агробанк" АТБ ($40 млн), АТ Халқ банки ($30 млн) ва "Микрокредитбанк" АТБ ($28 млн) орасида тақсимланади. Эслатиб ўтамиз, май ойида дастурни қўшимча молиялаштириш учун $100 млн йўналтирилган.
- $2 млн эквивалентида – микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда ННТга ёшлар ва хотин-қизларни кичик бизнесга жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга;
- $50 млн - Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига. Хусусан, 2020-2021 йилларда «Юксалиш» КСЗда (Наманган ш.) полимер, енгил саноат, электр техникаси, кимё ва қурилиш маҳсулотларини халқаро талаблар асосида синов ўтказадиган лаборатория, молия, транспорт-логистика хизматларини ўз ичига оладиган комплекс хизматлар марказини қуришлари керак.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.