Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Томорқа ерларига сув чиқариш учун давлат субсидия ажратади

04.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 30.07.2020 йилдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 30.06.2020 йилдаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Давлат сув таъминоти оғир ҳудудлардаги ахоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратади.

 

Субсидиялар қуйидаги шартлар ва миқдорларда ажратилади:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и, бироқ БҲМнинг 50 бароваридан ошмаган микдорда;
  • аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғyлаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ БҲМнинг 50 бароваридан ошмаган микдорда;
  • камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 70%и, бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда – Фермер хўжаликлари кенгаши) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 апрель ва 1 авryстга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида бурғyланадиган вертикал суғориш қудуқларининг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди;
  • субсидиялар Фермер хўжаликлари кенгаши томонидан Сув хўжаллиги вазирлиги билан биргаликда тасдиқланадиган рўйхатга асосан 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ҳамда 2022 йилдан бошлаб - Фермер хўжаликлари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.