Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Ижтимоий нафақаларни олиш жуда соддалаштирилди

05.08.2020

Читать на русском языке

 

1 сентябрдан бошлаб ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш босқичма-босқич автоматлаштирилади. Тегишли қарор давлатимиз раҳбари томонидан 4 август куни имзоланди.

 

Бунинг учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга туширилади, у 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Сирдарё вилоятида қуйидагиларни тайинлаш ва тўлашда синовдан ўтказилди:

  • бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси;
  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам.

 

Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси гранти асосида бериладиган молиявий, техник ва эксперт кўмаги асосида амалга оширилмоқда. Компьютер ускуналари ва периферия қурилмаларини сотиб олиш Жаҳон банки имтиёзли кредити ҳисобига амалга оширилади.

 

Тизим - “Электрон ҳукумат”нинг таркибий қисми бўлганлиги боис, ижтимоий хизматлар ёки ёрдамни тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари электрон форматда ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Фуқаролар тизимда ЖШШИР бўйича идентификация қилинадилар:

  • “Ягона реестр” АТда маълумотларни рўйхатдан ўтказишда ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига олинган пул ўтказмалари ва очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар – уларнинг розилиги билан, маълумотлар тақдим этиш махфийлиги ва ёпиқлигини таъминлаш асосида ўрганилади;
  • Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ПДХХ,  Миллий гвардия, ДХХ, ДБҚ, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ўзларининг ҳамда таркибидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва болалари “Ягона реестр” АТга ариза бера олишмайди.

 

 

Тизимнинг функционал имкониятлари босқичма-босқич  кенгайтирилади. Мисол учун, йил якунига қадар ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш имконияти жорий этилиши керак (“ФҲДЁнинг ягона электрон архиви”да уларнинг ЖШШИР ўзаро ҳамкорлиги йўли билан). Шундан кейин ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун аризаларни электрон тарзда онлайн режимида бериш мумкин бўлади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган:

 

биринчидан, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини кўрсатишда фуқаролардан қуйидаги маълумотномаларни талаб этиш тақиқланади:

  • доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома;
  • оила таркиби, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик,, вафот этганлик, турмуш қурганлик ва ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисида;
  • оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисида;
  • кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисида;
  • иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисида;
  • пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисида;
  • меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисида;
  • банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси колдиқлари тўғрисида;
  • оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олинганлиги тўғрисида;
  • талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқув шакли (кундузги, сиртқи ўқиш тури) (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисида.

 

иккинчидан, кам таъминланган деб эътироф этилган шахслар ва оилалар “Ягона реестр” АТ воситасида қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан қуйидаги хизматлар ва имтиёзларни оладилар:

  • давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
  • мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
  • умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
  • айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
  • санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
  • кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш.
  • ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус амбулатор ёки кундузги тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш;

 

учинчидан, “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотномани ЯИДХП орқали олиш мумкин. У 12 ой давомида амал қилади.

 

Олег Заманов.