Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Андижон вилоятида технопарк ташкил этилади

27.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 25.08.2020 йилдаги “Андижон вилоятида ахборот технологияларига ихтисослашган технологик паркни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 511-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор билан IT-соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция муҳитини яхшилаш, ёшларнинг АКТ соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, уларга дастурлаш асослари, электрон тижорат йўналишларини ўргатишга кўмаклашиш мақсадида Андижон вилоятида:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 921-сон қарорига мувофиқ 16 та рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилиниши назарда тутилганлиги;
  • Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг базасида (Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 2-уй) Андижон "Digital City" технопарки ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинди. У Андижон вилояти ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади. Технопарк фаолиятини "Digital City" дирекцияси бошқаради.

 

Қуйидагилар технопаркнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • технопаркни буюртмалар билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги ташкилотлар yчун жорий этиладиган маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг устувор лойиҳаларини амалга оширишда маҳаллий буюртмалар портфелини шакллантириш;
  • вилоятда АКТ соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш, уларни ички ва ташқи бозорларда таклиф этиш;
  • юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида илмий, таълим, ишлаб чиқариш ташкилотларининг интеграциялашуви;
  • АКТ соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш;
  • маҳаллий дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишга кўмаклашиш;
  • қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, банк ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни жорий этиш орқали "рақамли тадбиркорлик"ни ривожлантириш.

 

Андижон вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети, технопаркда ташкил қилинган ўқув курсларидан ва унинг бошқа фаолият турларидан тушган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар технопаркни ташкил қилишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.