Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Фуқароликни қабул қилишда давлат тилини билиш даражаси қандай баҳоланади

02.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 592-сон қарори қабул қилинди. 

 

Низом «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган, унда қуйидагилар белгиланган:

  • имтиҳонни ташкил этиш ва давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича комиссия таркиби;
  • имтиҳон натижаларини эълон қилиш ва давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

  • имтиҳонларни самарали ташкил қилиш;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 3 ой муддатда чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда малака сертификатини QR-код билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда олиш тизимини ишлаб чиқиш;
  • 2 ҳафта муддатда А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан ҳудудий имтиҳон комиссиялари таркиби тасдиқланишини таъминлаш топширилди.

 

Имтиҳонлар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади. Тўлов миқдори БҲМнинг 20%ини ташкил этади.

 

Шунингдек Низом билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • ҳужжатларни тақдим этиш шартлари, давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш муддатлари кўрсатилган схема;
  • давлат тилини билишга қўйиладиган минимал талаблар:
    • тинглаб тушуниш – таниш мавзуларда содда хабарларнинг мазмунини, суҳбатга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олиш;
    • гапириш – ўзи ҳақида маълумот бериш, суҳбатга кириша олиш, ўқиган ёки кўрганлари ҳақида гапириб бера олиш, ҳикояни қисқача баён эта олиш;
    • ўқиш – маълумотларнинг, содда хабарларнинг, хатлар ва бошқаларнинг асосий мазмунини тушуна олиш қобилияти;
    • ёзиш – шахсий хатларни ёза олиш, анкеталарни тўлдириш, содда шаклдаги ҳужжатларни, диктантни ёза олиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.