Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Қонунларда – гендер тенглиги

07.10.2020

Читать на русском языке

 

Бир қатор қонунларга гендер тенглиги ҳамда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган тузатишлар киритилди (5.10.2020 йилдаги ЎРҚ-640-сон Қонунга қаранг).

 

ЖКнинг 148-моддаси 2-қисмига – қонунга зид равишда ҳомиладорлик ёки болани парваришлаш сабабли ишга қабул қилишни рад этиш ёки ишдан бўшатиш ҳолатлари юзасидан тузатишлар киритилди. Ҳозирга қадар ушбу таркибдаги жиноят доирасида жабр кўрганлар сифатида фақат аёллар эътироф этилган. Бироқ болани эркаклар ҳам – оталар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ҳам парвариш қилиши мумкин.

 

Киритилган тузатишлар натижасида қонунга зид равишда ишга қабул қилишни рад этиш ёки ишдан бўшатиш ҳолатлари қуйидагиларга нисбатан содир этилган тақдирда, бундай жиноят жавобгарликка тортишга сабаб бўлади:

  • аёлларга, ҳомиладорлиги туфайли;
  • болани парваришлаётган шахсларга, жинсидан қатъи назар.  

 

Санкция чоралари аввалгидек сақланиб қолди – 25 БҲМгача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан 3 йилгача маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 

Бу билан бир вақтнинг ўзида аёлларни ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилди:

а) ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс - ҳуқуқбузар 1 БҲМдан 3 БҲМгача миқдорда жаримага тортилади ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олинади;

б) ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатида ёки бошқа муайян муддат мобайнида аёлларга нисбатан тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахсга:

  • ордерда тегишли тақиқ белгиланган бўлса, фуқаролик қуролини олишга рухсатнома берилмайди;
  • фуқаролик қуролини (аввал олинган, таҳр. изоҳи) сақлаш ва олиб юриш тақиқланади  – қурол ва ўқ-дорилари Миллий гвардия томонидан олиб қўйилади;

в) судларга тақдим этиладиган фуқаролик ишлари бўйича, моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёлларга етказилган моддий зарар учун компенсация тўлаш юзасидан даъволар бўйича даъвогарлар давлат божини тўлашдан озод этилади.

 

Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 6.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.