Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

“Адолат” маркази нима билан шуғулланади

04.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил  этиш,  шунингдек  аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 678-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ:

  • “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази" давлат муассасаси, "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти" ДУК ҳамда "Ҳуқуқ ва бурч" ижтимоий-ҳуқуқий журнали" таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилган;
  • Марказ аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади;
  • “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда "Ҳуқуқ ва бурч" ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятлари амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ушбу маблағларнинг етишмаган қисми эса Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

  • Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ҳамда зарур бўлган тақдирда, тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлаш;
  • Миллий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
  • аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга йўналтирилган зарур тарғибот материалларини тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек долзарб ва аҳолини қизиқтирган саволлар бўйича;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тезкор ахборот-таҳлилий медиа материалларни, шу жумладан, аудио- ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, маҳаллий ҳисоботларни тайёрлаш;
  • расмий нашрлар - "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўплами"нинг, даврий нашрлар - "Инсон ва қонун" газетаси, "Ҳуқуқ ва бурч" ижтимоий-ҳуқуқий журналининг ҳамда бошқа нашрлар - юридик адабиётлар, жумладан юридик дарсликлар, шарҳлар ва турли қўлланмаларни тайёрлаш ва чоп этилишини таъминлаш;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, хорижий мамлакатлар ташкилотларининг  буюртмасига кўра шартнома асосида Ўзбекистон, хорижий мамлакатлар қонунчилиги тўғрисида ахборот тақдим этиш;
  • фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш;
  • ННҲ лойиҳалари ҳамда бошқа ҳуқуқий ва бошқарув ҳужжатлари намуналарини тайёрлаш, шунингдек ижтимоий-ҳуқуқий ахборотларни кенг ёритишга қаратилган медиа материалларни тайёрлаш бўйича шартнома асосида консалтинг хизматларини кўрсатиш;
  • методик ёрдам кўрсатиш ва давлат бошқаруви органлари, маҳаллий бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

Қарор билан:

  • "Адолат" марказининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 65 нафардан иборат бўлган тузилмаси;
  • 2020-2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 

Адлия вазирлигига бир ой муддатда Марказнинг  устави,  штатлар жадвали ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш, 2022 йил 1 мартга қадар эса Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини босқичма-босқич модернизация қилиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.