Инновацион ривожланиш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3104-2, 2.11.2020 й.) билан ИТМнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошларига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар Президентнинг 30.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4555-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ киритилмоқда. Ушбу бандга асосан 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1,07 бараварга оширилган.
Маошлар қуйидаги миқдорларда белгиланган:
Лавозим |
Базавий лавозим маош миқдорлари (МҲЭКМда) |
Бош муҳандис |
6,35 |
Бош конструктор, бош технолог |
5,63 |
Етакчи мухандис, етакчи конструктор, етакчи технолог тегишли фаолият соҳасида иш стажи мавжуд бўлганда: |
|
камида 5 йилдан кўп бўлган |
4,8 |
камида 2 йилдан 5 йилгача |
4,52 |
Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар) тегишли фаолият соҳасида иш стажи мавжуд бўлганда: |
|
камида 5 йилдан кўп бўлган |
3,29 |
камида 2 йилдан 5 йилгача |
3,09 |
2 йилгача |
2,83 |
Ўрта маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар) тегишли фаолият соҳасида иш стажи мавжуд бўлганда: |
|
камида 5 йилдан кўп бўлган |
2,77 |
камида 2 йилдан 5 йилгача |
2,6 |
2 йилдан кам |
2,4 |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2020 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.