Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум этишмайди

30.12.2020

Читать на русском языке

 

Жиноят кодексига бир қатор тузатишлар киритилди (25.06.2020 йилдаги ЎРҚ-658-сон Қонунга қаранг).

 

Аввало, телекоммуникация ёки Интернет тармоқларида туҳмат ёки ҳақорат қилувчи материаллар жойлаштирилганлиги учун ҳам ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми ва 140-моддаси 2-қисми бўйича жавобгарлик белгиланади.

 

Бундай жиноятларнинг алоҳида таркиби учун назарда тутилган жавобгарлик чораларига ҳам ўзгартиришлар киритилди:

а) ЖКнинг 139-моддаси 2 ва 3-қисмлари, шунингдек ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми санкциясидан озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо чораси чиқариб ташланди. Яъни энди туҳмат ва ҳақорат қилиш ҳолатларида ушбу жазо умуман қўлланилмайди;

б) ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми санкциясига озодликни чеклаш (1 йилдан 3 йилгача, таҳр. изоҳи) жазосининг муқобили сифатида 300 БҲМдан 500 БҲМгача жарима ҳамда 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари белгиланган жазо чораси ҳам киритилди.

Эслатиб ўтамиз, бунда қуйидаги ҳолатлар ҳақида сўз юритилмоқда:

  • оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш;
  • туҳмат оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
  • хавфли рецидивист томонидан туҳмат қилиш;
  • туҳмат ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса.

 

Маълумот учун:

  • туҳмат қилиш – била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш;
  • ҳақорат қилиш – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.