Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Давлат харидларида – маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга преференциялар

02.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2021 йилдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 41-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати (2);
  • Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низом (3).

 

Шунингдек Низомда (1) давлат буюртмачисига товарларни (ишлар, хизматларни) хориждан импорт қилишга рухсат бериш тартиби белгиланган.

 

Айни пайтда Рўйхатга (2) 529 ном киритилган. Рўйхат маҳаллий ишлаб чиқарувчи (ишларни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг киритган таклифлари асосида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази (кейинги ўринларда – ишчи орган) томонидан шакллантирилади. Рўйхатга киритиш учун икки ёки ундан ортиқ ишлаб чиқарувчининг (ишларни бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) мавжудлиги асос бўлади.

 

Товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга киритиш учун мурожаат портал орқали ишчи органга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади.

 

Ўз навбатида, давлат буюртмачиси Рўйхатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилиш учун ишчи органга ариза билан мурожаат қилади. Белгиланишича, рўйхатда келтирилган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) параметрлари давлат буюртмачиси аризасида импорт қилиниши таклиф этилаётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) параметрларига мос келмаслиги ёки фарқ қилувчи хусусиятга эга бўлиши лозим.

 

Ариза портал орқали ишчи органга тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ҳар бир ҳужжат учун алоҳида тақдим қилинади. Рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Низом (3) Рўйхатга киритилган товарларга (ишлар, хизматларга) татбиқ этилмайди. Тендерда (танловда) икки ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хорижий етказиб берувчилар қаторида иштирок этган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференциялари қўлланилади. Ҳар бир лот бўйича 15% миқдорида нарх преференциялари қўлланилади ҳамда улар республика ҳудудида маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган (ишларни бажарадиган, хизматлар кўрсатадиган) хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • маҳаллий товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчилари ва давлат буюртмачилари томонидан ариза ва мурожаатларни Вазирлик ҳузуридаги электрон кооперация порталида (www.cooperation.uz) онлайн қабул қилиш ва натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизимни жорий этиш;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, ССП, вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни батафсил ўрганиш асосида Рўйхатга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.01.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.