Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Қашқадарё вилоятидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари белгиланди

26.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2021 йилдаги «Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ерларни 2021-2023 йилларда ўзлаштириш ва ҳудудларни экспортбоп маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 154-сон қарори қабул қилинди.

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда мавжуд ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қишлоқ хўжалиги экинларини яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштириш ва белгиланган экспортбоп экинларнинг экилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ерларни 2021−2023 йилларда ўзлаштириш кўрсаткичлари ва талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби.
  • 2021 йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхати.
  • 2021 йилда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари.
  • Қашқадарё вилояти ҳудудларини 2021−2023 йилларда боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари.
  • Қашқадарё вилояти ҳудудларини 2021−2022 йилларда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш кўрсаткичлари.
  • Қашқадарё вилоятининг барча турдаги хўжаликларида маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш кўрсаткичлари.

 

2021 йил 1 майга қадар ҳар бир туманда уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш имкониятидан келиб чиқиб, сабзавот, полиз ва картошка уруғчилигига ҳамда мевали ва ток кўчатлари етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликлар ташкил этилади.

 

2021 йил 1 июнга қадар туманларда камида 5 тадан сертификатланган уруғликлар ва кўчатлар савдоси билан шуғулланадиган махсус ихтисослашган дўконлар ташкил этилади.

 

Марказий банк ва тижорат банкларига сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлари уруғлари, мевали ва ток кўчатлари етиштирувчи фермер хўжалиги, кластерлар ва кооперациялар учун кредитлар ажратиш тавсия этилади.

 

Бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги 77-сон қарорига мувофиқ кредитлар бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиб беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.