Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средствКак учесть ликвидацию основных средств

Қачон ходим рози бўлсада, уни таътилдан чақириб олиш мумкин эмас

02.06.2021

Читать на русском языке

Чақириб олиш - йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилида бўлган ходим меҳнатига зудлик билан зарурат туғилганда учрайдиган, жуда кенг тарқалган вазият. МКга асосан ходимни таътилдан фақат унинг розилиги билан чақириб олиш мумкин. Бироқ ҳатто таътилга чиққаннинг розилигига эга бўлган тақдирда ҳам иш берувчи ҳар доим ҳам ушбу кадрларга доир тартиб-таомилни қўллай олмайди. Нима учун?

 

“Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА меҳнат ҳуқуқи нормаларини buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: 


- Яна бир бор эслатиб ўтамиз: ходимнинг розилигисиз таътилдан чақириб олиш меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳисобланади МК 147-м. 17.04.1998 й. 12-сон ОСП 29-б. 2-х.. Айбдор мансабдор шахс жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Вазият. Розилик бўлмаганда ходимни таътилдан чақириб олиш

 

Ходим меҳнат таътилида. Унга кадрлар бўлими бошлиғи қўнғироқ қилиб, директор ишга муддатидан олдин чиқишни талаб қилаётганлигини маълум қилди. Ходим рад этиши мумкинми?

 

- Ходим рад этишга ҳақли. Иш берувчи дастлаб унинг розилигини олиши, кейин эса буйруқ билан таътилдан чақириб олиши зарур МК 147-м..

 

Агар ходим ишга муддатидан олдин чиқишни рад этса, бу меҳнат интизомини бузиш сифатида ҳисобланиши мумкин эмас. Ходим ушбу вазиятда иш берувчига бўйсунмасликка тўлиқ ҳуқуқи бор.

 

Хусусан, ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга кўра, фақат ходимнинг розилигига биноан ҳал қилинадиган масала бўйича иш берувчининг фармойишини бажаришни рад этиши меҳнат мажбуриятларини бузишлик деб ҳисобланмайди ва интизомий жазо қўлланиши учун асос бўлиши мумкин эмас. Шу жумладан - ходимнинг иш берувчининг меҳнат таътилидан чақириб олиш ёки таътилни бошқа муддатга ўтказиш тўғрисидаги талабларини бажаришни рад этиши 17.04.1998 й. 12-сон ОСП 29-б. 2-х.

 

Ўз навбатида таътилда бўлганнинг ўзи ҳам унга берилган таътилни тўхтатиш ва иш берувчидан уни чақириб олишни талаб қилишга ҳақли эмас.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_