Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Пенсионерларга имтиёзлар, алкоголли маҳсулотлар савдоси ва депутатлар фаолияти

23.06.2021

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида ушбу соҳаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

 

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси билан пенсия ва нафақаларни тайинлашда бир қатор имтиёзлар белгиланмоқда. Хусусан, 2021 йил 1 июндан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

 

Қонун лойиҳаси билан уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинмоқда. Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоғи келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда улар учун ҳам ижтимоий солиқ тўлаб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши белгиланмоқда. Бу билан фуқароларга доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиш имконияти яратилади.

 

«Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Қонун лойиҳаси билан товар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига жойлаштириш мақсадида талаб этиладиган рухсатномалар бериш тартиби бекор қилинмоқда. Божхона расмийлаштируви муддати уч кундан бир кунга қисқартирилмоқда.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботлар соддалаштирилади. Инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва ўзини яхши томондан кўрсатган компаниялар учун янги Ваколатли иқтисодий оператор институтидан фойдаланган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

 

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси билан айрим тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати алтернатив орган сифатида профилактика (катта) инспекторларига берилиши мўлжалланмоқда.

 

Лойиҳадаги нормалар бугунги кунда амалда қўлланилмаётган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жазо чорасини қўллаш орқали ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарали амалга оширилишига ҳамда жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

Амалдаги қонунчиликда парламент қуйи палатаси депутатлари сайлов округида ўз вакилига эга. Лекин улар партиянинг тегишли ҳудудий бўлими ходимлари орасидан жамоатчилик асосида тайинланиб, фаолият юритиши сабабли улар асосан сиёсий партия ишлари билан банд бўлиб қолмоқда. Натижада уларнинг депутатлар фаолиятига кўмаклашиш имконияти чекланмоқда. Бундан ташқари, қонунчиликда депутат вакилининг мақоми ва унга қўйиладиган талаблар аниқ белгиланмаган.

 

Шундан келиб чиқиб қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунларининг тегишли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши депутатларнинг ўз сайловчилари ва партия электорати билан ўзаро алоқаларининг янада кучайишига, депутат округдаги вазият, электорат кайфиятидан доимий равишда хабардор бўлиб туришига хизмат қилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар.

 

Бундай маҳсулотларни сотувчи кўриниши 21 ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса, бундай маҳсулотлар ва мосламаларни сотишни рад этиши шартлиги белгиланмоқда.

 

Қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда, ушбу қоидаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда. Шу билан бирга, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари белгиланмоқда. Тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровига тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун ажратилган майдон юзаси 40 фоиздан 65%га оширилмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_