Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Адлия вазирлиги НҲҲларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлади

24.06.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирининг буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.).

 

Қонунлар, Президентнинг фармонлари,  Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим, "Махфий" белгиси қўйилган ҳужжатлар бундан мустасно.

 

НҲҲларнинг давлат ҳисоби реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади. Реестр Ўзбекистон Республикаси ахборот тизимининг таркибий қисми бўлиб, ундаги давлат ҳисобига олиш учун келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари эса расмий ҳисобланади.

 

Қоидалар қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш учун юбориш тартиби;
  • НҲҲларни давлат ҳисобига олиш ва уларнинг фондларини сақлаш тартиби;
  • норматив ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини  юритиш ва сақлаш тартиби ва бошқалар.

 

Давлат органлари ўзлари томонидан қабул қилинган ҳамда бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритади.

 

НҲҲларнинг давлат ҳисоби реестри қоғоз ва электрон ифода этувчиларда юритилади. Реестрдан ахборотни барча юридик ва жисмоний шахслар олишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2021 йилдан кучга киради.

 
Лола Абдуазимова.