Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2021 йилдаги 445-сон қарори билан Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом Президентнинг 3.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳлари Марказий банк томонидан Халқаро валюта жамғармасининг Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмасида белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади.
Қабул қилинган Низомда қуйидагилар белгиланган:
- статистик ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиби;
- статистик ҳисоботларни текшириш тартиби;
- аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш тартиби.
Шунингдек қабул қилинган қарорда нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳларини эълон қилиб бориш муддатлари белгиланган.
Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотларнинг молиявий сектори шаҳрини шакллантириш учун статистик маълумотлар қуйида белгиланган муддатларда Марказий банкка тақдим этилади:
- 2021 йил 1 сентябрдан – даврий равишда;
- 2021 йил 31 декабрга қадар – 2019 ва 2020 йиллар якунлари бўйича.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2021 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.