Президентнинг 10.05.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6222-сон Фармони муносабати билан статистика ҳисоботининг қуйидаги шаклларини топшириш муддатлари 2021 йил 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) узайтирилади:
- 12-narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисоботи”;
- 12-korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
- 12-korxona (sanoat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”;
- 12-korxona (savdo)(12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
- 12-korxona (xizmat) (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”.
Давстатқўм серверлари кечаю кундуз ишлайди ва ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юбориш мумкин.