7.12.2021 йилдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-735-сон Қонун қабул қилинди.
Унда шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ҳамда унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.
ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш:
- 480 соатгача (илгари – 360 соатгача) мажбурий жамоат ишлари;
- ёки 3 йилгача (илгари – икки йилгача) ахлоқ тузатиш ишлари;
- ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
- ёки 1 йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек ЖКнинг 128-моддаси 2-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилган бўлса:
- 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
- ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ЖКнинг 128-моддаси 1, 2-қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
- такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
- ЖКнинг 118 ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача (илгари – 3 йилдан 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ЖКнинг 129-моддасига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш:
- 360 соатгача (илгари – 300 соатгача) мажбурий жамоат ишлари;
- ёки 1 йилдаги 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликни чеклаш;
- ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса:
- 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
- ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек ЖКнинг 85, 86-моддасига ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган энг кичик ёш чегараси 13 ёшдан 14 ёшгача кўтарилди.
Ҳужжат 8.12.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.
Эльмира Сиразиева.