Президентнинг 01.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-146-сон қарори қабул қилинди.
Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Қўмитага тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи rypyҳлap тузиш;
- Қўмита ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
- давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
- хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;
- хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш.
Бош прокуратура тизимида Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси;
- марказий аппаратининг тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
- туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг намунавий тузилмаси.
Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар:
- Давлат бюджети маблағлари;
- Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.03.2022 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова.