Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

Пахта ҳосилдорлигини оширганлик учун имтиёзлар берилади

28.03.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 25.03.2022 йилдаги “Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-179-сон қарори қабул қилинди.

 

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи (ижарачи)лар томонидан пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:

  • тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзлари бериш;
  • тасдиқланган ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш, қайта фойдаланишга киритиш ва янгидан ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини рекультивациялаш ва мелиорациялаш тадбирларини бажариш учун субсидиялар ажратиш ва ер солиғидан қисман озод этиш.

 

2022-2023 йилларда тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, илмий асосланган алмашлаб экишни ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш ҳамда ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш, деҳқончилик соҳасидаги янгиликлар ва илғор тажрибалар бўйича фермерларни ўқитиш учун ердан фойдаланувчи (жумладан, кластер)ларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Бунда:

  • пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70%и ажратилади;
  • субсидиянинг қолган 30% қисми ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 15%га оширилиб, Давлат статистика қўмитасининг таҳлилий маълумотларида ўз аксини топганда, ўтказиб берилади.

 

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2023 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатини яхшилаш учун субсидия ажратиш тажрибаси синовдан ўтказиладиган туманлар рўйхати;
  • Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтишда амалга ошириладиган илмий асосланган тадбирлар бўйича “Йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.