Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Муборак Рамазон ойи 2 апрель куни бошланади

01.04.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 31.03.2022 йилдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ, муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келади.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

 

Муборак Рамазон ойининг мазмун-моҳияти инсонийлик, шукроналик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, оилалар ҳамда маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

 

Лола Абдуазимова.