Президент томонидан 20.05.2022 йилдаги “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш ҳамда фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш мақсадида 2022 йил 1 июндан бошлаб:
- бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12%га оширилади;
- қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 920 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори- ойига 300 000 сўм.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини МҲЭКМга мувофиқ ошириш тавсия этилди.
Лола Абдуазимова.