Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Маҳаллий ННТнинг халқаро грант лойиҳалари қандай амалга оширилади

15.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2022 йилдаги 328-сон қарори билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом билан қуйидаги тартиблар назарда тутилади:

  • маҳаллий ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга тегишли соҳадаги давлат бошқаруви органини бириктириш тартиби;
  • халқаро грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл хариталари”ни миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш;
  • миллий ҳамкор томонидан лойиҳаларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши, унинг натижалари мониторинг қилинишида амалий ёрдам бериш ҳамда манфаатдор ташкилотлар ушбу жараёнга жалб қилинишини таъминлаш тартиби.

 

Ҳудудий адлия органлари ННТдан маблағлар келиб тушганлиги ҳақида хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида бу ҳақда Адлия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда маълумот киритади.

 

Адлия вазирлиги ННТнинг грант лойиҳалари доирасида маблағлар келиб тушганлиги ҳақида Ташқи ишлар вазирлигини икки иш кунидан кечиктирмасдан хабардор қилади. Ташқи ишлар вазирлиги чет эллик шахслар томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган грант лойиҳаси юзасидан тегишли хулосани Адлия вазирлигига беш иш куни ичида тақдим қилади.

 

Шундан кейин, Адлия вазирлиги икки иш куни ичида ушбу ННТга грант лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун миллий ҳамкорни бириктириш чораларини кўради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.