Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди

07.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 06.07.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-165-сон Фармони ҳамда “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатлар ЎзАда эълон қилинди.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси;
  • 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

 

Стратегиянинг асосий йўналишлари:

  • инновацион инфратузилма субъектлари (инновацион технологик парк, технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация маркази, стартап акселератор, инкубатор) тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни (капитал яратиш) ташкил этиш;
  • инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;
  • кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш;
  • янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;
  • таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувидa инсон капиталини янада ривожлантириш.

 

2022 йил 1 августдан бошлаб инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда “тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот” занжирининг яхлит тизими жорий этилади.

 

Шунингдек, “тубдан янгиловчи” инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

  • маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича давлат органлари ва йирик давлат ташкилотлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилиб, савдо харидлари Электрон кооперация портали орқали амалга оширилади;
  • устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги ажратмалари ҳисобидан корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамида шакллантириладиган Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади. Улар юридик шахс ҳисобланмайди ва маблағлари “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади.

 

ПФ-165-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Президент қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
  • 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалар рўйхати;
  • 2022-2023 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари томонидан янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган аниқ устувор лойиҳалар рўйхати;
  • 2022-2024 йилларда истиқболли йўналишларда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган, илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион корхоналар рўйхати.

 

Янги инновацион корхоналар:

  • иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнларида ресурсларни мақбуллаштирган ҳолда талаб юқори бўлган ва истиқболли инновацияларни кенг жорий этиш мақсадида ташкил этилаётган илмий ҳажмдор корхоналар ҳисобланади;
  • фаолияти давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ҳамкорлигида давлат илмий дастурлари доирасида, маҳаллий бюджет ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Инновацион, стартап, тижоратлаштиришга тайёрлаш, тижоратлаштириш ҳамда технологиялар трансфери лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат илмий дастурлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Саодат Усманова.