Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

12.09.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 9.09.2022 йилдаги “Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишни самарали ташкил этиш, ислоҳотларнинг узвийлигини таъминлаш орқали уларни амалга оширишда ягона ёндашувларни шакллантириш ва жорий этиш мақсадида Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

 

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;
  • Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурларининг ижросини мониторинг қилиш асосида уларнинг тўлақонли ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
  • халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ишларини тизимли ташкил этиш, улар бўйича ахборот ва ҳисоботларнинг маълумотлар базасини яратиш;
  • давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, жумладан ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш, бошқарув органлари таркибига мустақил аъзоларни киритиш ва соҳага оид бўлмаган активлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини мониторинг қилиш.

 

Президент раислигида Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг таркиби тасдиқланди. Кенгаш Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни, шунингдек, Агентлик томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, “йўл харита”лари ва дастурларни тасдиқлайди.

 

2022 йил 1 октябрдан бошлаб соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш тартиби жорий этилади ва унга кўра Агентлик:

  • ҳар йили 1 октябрга қадар кейинги йил учун ислоҳ қилинадиган тегишли соҳа ва тармоқлар бўйича иш режани тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;
  • лойиҳа гуруҳларини шакллантиради, техник топшириқни шакллантиради, консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда тегишли соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича “йўл харита”ларини ишлаб чиқади;
  • ислоҳотларга доир қабул қилинган НҲҲларнинг ижросини мониторинг қилади, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўради.

 

Адлия вазирлиги ҳар чоракда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурларининг ижроси бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумотни Агентликка киритиб боради.

 

Ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳар бир вазирлик ва идора халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва экспертларнинг расмий хулоса ва ҳисоботларини улар тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда Агентликка тақдим этади.

 

Белгиланишича, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тегишли соҳаларда комплекс ислоҳотларни чуқурлаштириш ва либераллаштириш борасидаги стратегик масалалар юзасидан ишлаб чиқилган НҲҲлар лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги Кенгаш мажлисларида кўриб чиқилади.

 

Лола Абдуазимова.