Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб Как взыскать с работника материальный ущерб

Пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун КСЗ ташкил этилади

29.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 йилдаги “Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 531-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сон қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасининг терини қайта ишлашга, тайёр чарм-пойабзал, мўйна маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган КСЗларини  ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Белгиланишича:

  • КСЗни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 90 млрд сўм маблағ ажратилади;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ташқи инфратузилмани қуриш-таъмирлаш учун маблағлар етишмаган лойиҳалар бўйича уларни қуриш-таъмирлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар, хусусан:
    • электр энергия ва газ тармоқлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ўз маблағлари;
    • ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг қарорларига асосан тегишлилик бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш кўзда тутилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ҳудудлар рўйхати тасдиқланди:

  • терини қайта ишлашга;
  • тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

 

Бунда, янгидан ташкил қилинадиган кичик саноат зоналари ҳудудида ер майдонларини ажратиш электрон онлайн-аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.