Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Хорижлик сайёҳларга айрим харидлар қийматининг бир қисми қайтарилади

11.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2022 йилдаги “Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишдан аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 653-сон  қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қисман қайтариш (“tax free”) тизими тажриба тариқасида жорий этилмоқда.

 

Қайтариладиган суммаларнинг ҳисоб китоби ва уларни қайтариш махсус мобил илова орқали амалга оширилади. “Тax free” тизимининг оператори сифатида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Soliq Servis» ДУК белгиланмоқда.

 

ҚҚС бир қисмини қайтариш учун харид қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 1 млн сўмдан (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) кам бўлмаслиги лозим. Харидлар бўйича ҚҚСни бир қисмини қайтариш учун харид пайтидан 3 ой ичида мурожаат этиш лозим.

 

Пул маблағларини қайтаришни расмийлаштириш учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортларида Операторнинг сервис шохобчалари ташкил этилади.

 

Харид бўйича тўланган ҚҚС қуйидагича тақсимланади:

  • 90% чет эл фуқаросига қайтарилади;
  • 10% Операторга хизмат хақи сифатида йўналтирилади.

 

Ҳужжат билан Чет эл давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Низомга кўра қуйидаги чет давлат фуқароларига ҚҚС билан харид қилинган айрим товарлар бўйича ҚҚС суммаси   қайтарилмайди, булар:

  • бож олинмайдиган савдо дўконларидан (“duty free”) харид қилинган товарлар;
  • Ўзбекистон ҳудудини тарк этишда чет давлат фуқароси ёнида бўлмаган товарлар;
  • тўлиқ ёки қисман истеъмол қилинган товарлар;
  • Ўзбекистон ҳудудида тўлиқ ёки қисман ишлатилган ва асл ўрами билан бирга бўлмаган товарлар (ўрам бўлиши назар тутилган бўлса);

 

ҚҚС миқдорининг бир қисми чет давлат фуқароси товарни кузатув багажи ёки қўл юкида ўзи билан олиб чиқиб кетиши тасдиқлангандан сўнг қайтарилади.

 

ҚҚС миқдорининг бир қисми фақатгина 18 ёшга тўлган чет давлат фуқароларига қайтарилади.

 

ҚҚС миқдорининг бир қисмини қайтариш учун чет давлат фуқароси:

1. Махсус мобил иловада рўйхатдан ўтиши (Ф.И.Ш., паспорт маълумотларини, халқаро банк картаси рақамини ёки ҳисоб рақамини кўрсатиши);

2. Товарни харид қилгандан сўнг чекдаги QR-кодни илова орқали сканерлаши;

3. Мамлакатни тарк этаётгандан Операторнинг сервис шахобчасида (аэропортда) бортга чиқиш талони ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

 

Сервис шохобчаси ходимлари киритилган маълумотларни текшириб, уларни харид қилинган товарлар билан солиштириб, тегишли маълумотларни тизимга киритишади.

 

ҚҚС миқдорининг бир қисми АҚШ долларида халқаро пластик картага ёки ҳисоб рақамга чет давлат фуқароси мамлакатни тарк этгандан кейинги ойнинг 25-санасидан сўнг қайтарилади

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2022 йилдан кучга кирди.


                                                                                              Собир Нурбердиев.