Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Бизнес-омбудсман тадбиркордан ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга ёрдам берди

Бизнес-омбудсман тадбиркордан ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга ёрдам берди

18.11.2022

Читать на русском языке

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи “Орзу” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

 

Маълум бўлишича, вилоят солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилганда Жамиятнинг бир қатор бошқа тадбиркорлик субъектлари билан тузган шартномалари қалбаки (кўзбўямачилик битими) деб ҳисобланган ва Жамиятдан қарийб 50 миллион сўм ундириш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилинган.

 

Солиқ кодексининг 14-моддасида ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Самарқанд туманлараро маъмурий судига шикоят киритилди.

 

Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ўрганилганда солиқ органининг соликка оид хукуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисидаги қарори иш ҳужжатлари билан тўлиқ ўрганилмасдан қабул қилинганлиги аниқланди.

 

Хусусан, Жамиятнинг контрагенти шартнома тузилган даврда солиқ идораларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган ва гувоҳномаси кучда бўлган. Шунингдек, тузилган шартнома бўйича ҚҚС суммаси тўлиқ ўтказиб берилган.

 

Бироқ, камерал солиқ текшируви ўтказилаётган даврга қадар контрагентнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси вақтинча бекор қилинганлиги боис, текширув вақтида бу ҳолат эътибордан четда қолдирилган.

 

Суд қарорига асосан Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркор фаолиятида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас топилди ва Жамиятдан ноқонуний ундирилган маблағлар қайтариб берилди.

 

Гулжамол Шукурова,

Бизнес-омбудсман аппарати

жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи.