Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат ЎзААда эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ:
• Бош прокуратура Академияси негизида Ҳуқуқни муҳофазаа қилиш Академияси ташкил этилиб, унинг фаолияти тергов соҳасида кадрларни тайёрлашдан иборат бўлади;
• Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилиб, унинг штат бирликлари ва моддий-техник базаси Академияга ўтказилади;
• Академия бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
• Академия кафедраларининг 30% кам бўлмаган қисми ички ишлар, ДХХ ва божхона органларининг тергов ва суриштирув тузилмаларида иш тажрибасига эга мутахассислар ҳисобидан шаклланади;
• 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Академияда бакалавр ва магистратура босқичларида ўқув жараёни ташкил этилади;
• бакалавриат босқичида ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади;
• тергов фаолияти йўналишида магистратурага ҳуқуқни муҳофазаа қилувчи органларнинг суриштирув ва терговга ихтисослашган тузилмаларининг ходимлари (ҳарбийлари) қабул қилинади;
• Академияга қабул идоралараро комиссия томонидан ташкиллаштирилади ва психологик, ёзма иш ва тест синовларидан иборат бўлади;
• бакалавриатда таълим 3 йилни, магистратурада 1 йилни ташкил этади, битирувчиларга олий юридик маълумот тўғрисида диплом берилади;
• бакалавриатга қабул квотаси – 250 та талабагача, магистратурага – 50 тагача;
• ўқишга кириш учун қонунчиликда ўрнатилган ва бошқа олийгоҳларга қўлланиладиган имтиёзлар Академияга қабул қилишда татбиқ этилмайди.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ИИВ Академиясининг “Тергов фаолияти йўналиши” бўйича бакалавриатга қабул тўхтатилади ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” йўналишига квоталар оширилади.
Собир Нурбердиев.