Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Кўп квартирали уйлар мулкдорларнинг мажбурий тўловлари нималарга сарфланади

05.12.2022

Читать на русском языке

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғи билан Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (28.11.2022 й., рўйхатдан рақами 3398).

 

Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловлари қуйидагилардан ташкил топади:

• кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш (уларга хизмат кўрсатиш), улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:

- кўп квартирали уй томининг гидроизоляция қатламини тиклаш ва алмаштириш;

- кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки бўлган умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструксиялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмаларни сақлаш ва таъмирлаш;

- кўп квартирали уйга кириш йўлаги эшик ва деворларини таъмирлаш, суваш, бўяш ҳамда дераза конструкциялари ва эшик блокларини янгилаш, эшикларга домофон ўрнатиш;

- кўп квартирали уй атрофи ва кириш йўлаклари, шунингдек умумий фойдаланишдаги жойларни ёритиш;

- ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш, санитария ҳолати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, одамларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш бўйича мажбурий тадбирларни ҳамда ишларни амалга ошириш;

- хомашё, материаллар, ёқилғи, инвентарь ва хўжалик анжомларини сотиб олиш;

- кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (экиш, парвариш қилиш, дарахтларга ишлов бериш, буталарни ва майсазорларни кесиш ҳамда суғориш хизматлари);

- аҳолига қулайлик яратиш учун кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўриндиқлар ўрнатиш;

- кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш учун тижорат банкларидан олинган кредитларни қоплаш харажатлари;

- жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган қўшимча хизматлар ва ишлар;

 

•  кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар:

- бошқариш органининг ходимларига меҳнатига ҳақ тўлаш;

- бошқариш органининг кўп квартирали уйни бошқариш учун зарур бўлган техника, алоқа ва ахборот коммуникация технологиялари воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш;

- бошқариш органи учун бинолар ва хоналар ижараси ҳақини тўлаш;

- бошқариш органининг ходимларини мажбурий суғурта қилиш;

- инвентарлар ва хўжалик анжомларини сақлаш ва уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар;

- кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ ҳолда тижорат банклари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириладиган тўловлар;

- бошқариш органининг кадрлари малакасини ошириш.

 

Низом билан жойлар мулкдорларининг 1 метр квадрат майдонни сақлаш ва таъмирлаш учун мажбурий бадаллари миқдорини аниқлаш формуласи белгиланмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.11.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.