Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Илмий даражали тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

14.12.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2022 йилдаги “Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 699-сон қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим  маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.

 

Низомга мувофиқ:

  • ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг асосий иш жойи бўйича тўланади;
  • қўшимча ҳақ миқдори жорий йилдаги натижалардан келиб чиқиб кейинги йил учун белгиланади;
  • қўшимча ҳақ миқдори ходимнинг лавозимидан келиб чиқиб белгиланади;
  • қўшимча ҳақ тўланиши учун ходим ҳар йили 15 декабрга қадар раҳбариятига ариза ва тегишли ҳужжатларни илова қилиши лозим;
  • муассаса раҳбари келиб тушган аризани 10 кун ичида кўриб чиқиб, кейинги йилда қўшимча ҳақ тўлаш ҳақида буйруқ қабул қилади.

 

Қўшимча ҳақ миқдорининг қуйидаги мезонлари ўрнатилмоқда: 

т/р

 

Мезонлар

Тасдиқловчи ҳужжатлар

Ҳар ойлик қўшимча ҳақ миқдори (%) 

Фан доктори (Doctor of Science) 

Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) 

 1

Илмий даражага эга бўлганлиги учун

Диплом нусхаси

20

10

 2

Илмий даража олгандан кейинги даврда янги даволаш усуллари стандартларини жорий этилганлиги учун

Соғлиқни сақлаш вазирининг янги даволаш усули, диагностика ва даволаш стандартларига киритилганлигини тасдиқловчи буйруғи нусхаси

6

3

 3

Ҳар бир ихтиро ва (ёки) фойдали моделга хорижий ёки маҳаллий патент олганлик учун (муаллифга)

Патент нусхаси

8

4

 4

Илмий даражалар берувчи кенгашларда аъзолик учун (сонидан қатъи назар)

Илмий кенгашнинг тасдиқланган рўйхати

6

3

 5

Илмий журналлар ёки илмий тадбирлар тўпламларида эълон қилинган мақола(лар) учун (сонидан қатъи назар)

Мақола(лар) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари

2

1

 6

Камида охирги 2 йил ичида хорижий умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларида доимий равишда бўлган (ушбу талаб Ўзбекистон номидан киритиладиган журналларига татбиқ этилмайди) эълон қилинган мақола (монография) учун (сонидан қатъи назар)

         Мақола (монография) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари

4

2

 7

Давлат илмий дастурлари лойиҳаларида лойиҳа раҳбари сифатида иштирок этганлик учун (сонидан қатъи назар)

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати томонидан тасдиқланган қарор нусхаси

6

3

 8

Давлат илмий дастурлари лойиҳаларида аъзо сифатида иштирок этганлик учун (сонидан қатъи назар)

Буюртмачи билан лойиҳанинг ижрочи ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхаси

2

1

 9

Олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монография нашри учун (сонидан қатъи назар)

Дарслик (ўқув қўлланмаси, монография) рўйхати ва муқова, мундарижа, нашр бетлари нусхалари

4

2

 10

Тиббий таълим йўналишида магистратура босқичи талабаларининг илмий фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилганлиги ёки клиник ординаторларнинг ўқув ва клиник амалиётига раҳбарлик қилганлиги ёхуд талабанинг магистрлик диссертациясига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилганлиги учун (сонидан қатъи назар)

Олий таълим муассасасининг кенгаши баёнидан кўчирма

2

1

 

Маълумот учун:1-3 позициялардаги мезонлар бўйича қўшимча ҳақ ҳар йили тўланади, қолган мезонлар бўйича кўрсаткичлар ходимнинг охирги 12 ойдаги фаолияти натижалари бўйича ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев.