Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Аҳоли бандлиги қандай таъминланади

16.12.2022

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилигида энергетика тизими раҳбарлари икки ой фавқулодда тартибда ишлаши белгиланди. Вилоят ҳокимларига иссиқлик таъминоти корхоналарига бориб, аҳолига хизмат сифатини яхшилаш, энергия сарфи ва йўқотишларни камайтириш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари тўртта асосий йўналишни кўрсатиб ўтди.

 

Биринчиси – пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектарни аҳолига бўлиб бериш. Бу орқали 600 минг аҳолини доимий иш ва 900 минг кишини мавсумий даромад билан таъминлаш мумкин.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича 600 дан зиёд лойиҳа амалга оширилади. Пилла етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида бу соҳа ҳам эркинлаштирилади. Энди пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади. Бу камида 500 минг аҳолини банд қилиб, даромадини 2-3 баравар ошириш имконини беради.

 

Иккинчи йўналиш – тадбиркорликни ривожлантириш. Бунинг учун ишсизлик кўп бўлган мингта маҳалла учун микро-марказлар ташкил этилади. Ҳудудлардаги 255 та марказий ва 274 та маҳаллалараро кўчалар савдо-хизмат кўчаларига айлантирилади. Автомобиль йўллари бўйида 3 мингдан ортиқ ер майдонларини аукционга чиқариш ҳам сервис соҳасида янги иш ўринлари учун катта имконият бўлади.

 

Учинчи йўналишда саноат соҳасидаги имкониятлар кўрсатиб ўтилди. Хусусан, $8 млрд лик 300 та йирик лойиҳа, саноат зоналарида 16 трлн сўмлик 1 300 та лойиҳа натижасида юқори даромадли иш ўринлари пайдо бўлади. 536 та норуда кон аукцион орқали сотилиб, қурилиш материаллари соҳасида янги корхоналар ишга туширилади.

 

Тўртинчи йўналиш – қурилиш соҳаси. Келгуси йили барча лойиҳалар доирасида 90 минг хонадонли уй-жойлар барпо этилиши мўлжалланган. Президент қурилиш соҳасида ишга қабул қилиш бўйича меҳнат шартномаларини соддалаштириш зарурлигини айтди. Бу норасмий сектордаги ишчиларнинг қонуний фаолиятга ўтишига йўл очади.