Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Давлат харидлари электрон тизими операторларига талаблар кучайтирилмоқда

07.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022 йилдаги “Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 734-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 апрелидан  давлат харидлари электрон тизими операторлари:

  • мулк ҳуқуқи асосида давлат харидларининг электрон тизимига эга бўлиши;
  • БҲМнинг 25 минг бараваридан кам бўлмаган ва тўлиқ шакллантирилган устав жамғармасига (капиталига) эга бўлиши;
  • давлат харидларининг электрон тизимида тузилган битимларнинг бажарилишини таъминлашда фақат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимида очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга ошириладиган клиринг ва ҳисоб-китоб тизимига эга бўлиши;
  • электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида икки нафар малакали ходим ҳамда Call-марказ мавжуд бўлиши керак.

 

Операторлар томонидан давлат харидлари субъектларининг маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш, шу жумладан, тижорат банкларида депозитга жойлаштириш тақиқланади.

 

Шунингдек, “Давлат харидларида шаффофлик” рейтингини юритиш амалиёти жорий этилади. Юқори рейтингга эга бўлган иштирокчилар, улар учун шартнома суммасининг 1% дан ошмаган миқдорда гаров маблағлари билан савдоларда иштирок этиш имконияти яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.