Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Давлат иштирокидаги 31 та йирик корхоналар ислоҳ қилинади

03.03.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 01.03.2023 йилдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан 2023-2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги 31 та йирик корхоналар рўйхати тасдиқланмоқда.

 

Стратегик ислоҳотлар агентлигига “UzAssets” инвестиция компанияси” АЖ ва қайд этилган корхоналарда давлат акция пакети (улуши) бўйича акциядор (иштирокчи) функциясини амалга ошириш юклатилмоқда.

 

Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компаниясига бошқарувга берилмоқда.

 

“UzAssets” инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган корхоналарнинг ижроия органи ва кузатув кенгаши аъзоларини тайинлаш ҳамда соф фойдани тақсимлаш масалалари юзасидан қарорлар белгиланган тартибда келишилган ҳолда қабул қилинади

 

Бошқариладиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 % миқдорида ўз моддий активларига эга бўлиш тўғрисидаги талаб “UzAssets” инвестиция компаниясига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Собир Нурбердиев.