Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Конституциявий суд референдум бўйича қарор қабул қилди

15.03.2023

Читать на русском языке

Конституциявий суднинг 13.03.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарорининг (иловаси билан) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги иш юзасидан” КСҚ-4-сон қарори қабул қилинди.

 

Конституциявий суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарорининг (иловаси билан) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги масаласи кўриб чиқилди.

 

Мажлисда сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни асосида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тартибига риоя қилинганлигини қайд этишди.

 

Қайд этилишича, референдумга қўйилаётган Конституциявий қонун лойиҳасида референдум предмети бўлиши мумкин бўлмаган масалалар мавжуд эмас ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган.

 

Фуқароларнинг фикрларини умумлаштириш ва уларга муносабат билдириш жараёнида meningkonstitutsiyam.uz электрон платформаси, колл-маркази, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролардан 220 мингдан ортиқ фикр ва таклифлар келиб тушган.

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига асосан Олий Мажлис мурожаатида кўрсатилган масала Сенатнинг тегишли қарори билан ҳам тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.

 

Конституциявий суд қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарори (илова билан) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб ҳисобланади.

 

Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмади. Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Конституцияга мувофиқ деб топилди.

 

Конституциявий суд қарори Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатига юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.03.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.