Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2023 йилдаги “Бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 174-сон Қарори қабул қилинди.
Унга кўра, ички аудит хизматининг ходими лавозимига ички аудит бўйича миллий малака сертификатига эга бўлган шахсларни қабул қилиш ҳақидаги талаб 2024 йил 1 январдан кучга киради (илгари 2023 йил 1 сентябрдан).
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 1 майдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.