Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилди

12.06.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2023 йилдаги 228-сон қарори билан Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (24.12.2019 йилдаги 1030-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Ҳужжат билан қуйидагиларга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • қўшимча ҳақни илмий ёки илмий-педагог ходимнинг асосий лавозими бўйича эгаллаб турган ставкасига мутаносиб равишда ҳар ойда ҳисобланадиган базавий лавозим маошига нисбатан белгилаш;
  • давлат илмий дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқадиган илмий-техник кенгашларда ҳар бир аъзолик (иштирок этганлик) учун қўшимча ҳақ миқдорини лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача этиб белгилаш;
  • академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида кузатув кенгашларининг қарорларига мувофиқ илмий даражага эга ходимларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳақ тўлаш имкониятини бериш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.