Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак учитывать природный газ, если райгаз не выставляет ЭСФ Как рассчитать НДФЛ, если арендная плата меньше минимальной ставки аренды Как отражать в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение – Buxgalter Pro

Банклар учун қандай мулк зарур ҳисобланмайди

12.06.2023

Читать на русском языке

Марказий банк бошқаруви томонидан “Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилинди (08.06.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3441).

 

Банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларга қуйидагилар киради:

  • сотиб олинган ер;
  • гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар;
  • кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар кўчмас мулки ва бошқа мол-мулклари;
  • ижара даромадини олиш ва капитал ўсиши учун ёки ҳар икки мақсад учун мўлжалланган кўчмас мулклар;
  • банк фаолиятини амалга ошириш учун сотиб олинган, бироқ банк фаолиятида ва (ёки) мулкка қилинган инвестиция сифатида 3 йилдан ортиқ муддатда фойдаланилмаётган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар.  

 

Банклар банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) мулкни 3 йил ичида сотиш чораларини кўриши ёки улардан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиши зарур.

 

Банклар мулкни, шунингдек сотиб олинган юридик шахсларнинг устав капиталидаги улушларини ёки акцияларининг ҳисобини юритиши ва бу тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар ойда Марказий банкка тақдим этиб бориши лозим.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.09.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.