Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб Как взыскать с работника материальный ущерб

Корея Эксимбанки Ўзбекистоннинг тиббиёт муассасаларига $74 млн ажратди

03.08.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 31.07.2023 йилдаги “Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-252-сон қарори қабул қилинди.

 

Корея Республикаси Ҳукумати томонидан “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини амалга ошириш учун Корея экспорт-импорт банкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармасидан (кейинги ўринларда – ИРҲ жамғармаси) Ўзбекистон Республикасига 10 йил имтиёзли давр билан 40 йил муддатга жами 74 млн АҚШ доллари эквивалентидаги Корея вонида имтиёзли қарз ажратилиши маъқулланган.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 88,78 млн АҚШ долларини ташкил этади, шундан:

  • 74 млн АҚШ доллари – қарз маблағлари;
  • 14,78 млн АҚШ доллари – солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш, шунингдек, ИРҲ жамғармасининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

ИРҲ жамғармасининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) тўланиши лозим бўлган ҚҚС Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланиши ёки бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг Лойиҳани амалга оширишга қўшган улуши сифатида ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • ИРҲ жамғармасининг қарз маблағларини қайтаришнинг прогноз жадвали;
  • Лойиҳа доирасида харид қилинадиган тиббий жиҳозларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.