Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Коллеж ва техникумларда таълим олаётган қизларга грант ажратилади

04.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 йилдаги 516 -сон қарори билан Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қизларнинг коллежлар ва техникумларда таълим олиши учун давлат гранти маблағлари Республика бюджетидан ажратилади. Бунда тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идоралар бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида иш юритади.

 

Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган қизлар 10 октябрга қадар ўқув муассасаси директори номига давлат грантини олиш учун ариза билан мурожаат қиладилар.

 

Аризалар коллеж ва техникумлар томонидан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади. Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябрга қадар умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.

 

Вазирлик ҳар йили 20 октябрга қадар давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини ўз  тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.

 

Тегишинча, вазирлик ва идоралар қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан 25 октябрга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.

 

Коллеж ва техникумлар директорлари 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова