Президент томонидан 12.10.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ПФ-168-сон Фармони имзоланди.
2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида
10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилмоқда.
Маълумот учун: 2022 йил 1 апрелдан бу каби шартномалар 3 йилга тузилган.
Кафолатли харид учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.