Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзгаришларга мувофиқ, сотувчи олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятлар яратади.
Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев