Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2023 йилдаги «140 та илғор саноат корхонаси» дастурини амалга ошириш ва «саноат ипотекаси» тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 684-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан “140 илғор корхона” дастурига киритиладиган қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалар сони тасдиқланди:
Саноат йўналишлари |
Лойиҳалар сони |
Электротехника |
20 |
Тўқимачилик |
20 |
Чарм-пойабзал |
10 |
Машинасозлик |
10 |
Заргарлик |
10 |
Қурилиш материаллари |
20 |
Мебелсозлик |
10 |
Полимер, кимё |
20 |
Озиқ-овқат |
20 |
Маълумот учун: «140 та илғор саноат корхонаси» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
Йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлаб олишдаги асосий мезонлар:
- лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;
- ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;
- ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналарининг янги (янги авлодга мансуб) бўлиши;
- лойиҳа амалга ошириладиган туманнинг тоифасидан келиб чиқиб, лойиҳага афзаллик берилиши (тоифаси паст туманларга юқори афзаллик берилиши);
- халқаро брендлар билан ҳамкорлик шартномасига асосан ишлаб чиқариш лойиҳаларига афзаллик берилиши.
Аризалар loyiha.miit.uz сайти орқали берилади.
2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” жорий этилмоқда. Унинг доирасида:
- тадбиркорлик субъектларига ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, «тайёр бизнес» шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;
- ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун тижорат банкларига 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.