Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 йилдаги 687-сонли қарори билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисида Низом тасдиқланган.
Президентнинг 01.06.2023 йилдаги ПҚ-82-сон қарори билан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган.
Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари:
- «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;
- аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
- ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишни таъминлаш;
- ногиронлиги бўлган шахсарни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;
- етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;
- болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
- вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам хизматларини молиялаштириш ва бошқалар.
Ҳужжатда, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган. Марказда қуйидаги вазифалар юклатилган:
- ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;
- серверлар, компьютер ускуналари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
- Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
- «Саll-марказ» фаолиятини ташкил этиш.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги Низом;
- жамғарма ижроия дирекциясининг тузилиши.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 29.12 2023 йилдан кучга кирган.
Лола Абдуазимова